Buloqboshi tumani, Andijon viloyati 91-497-30-47
O'zbekcha
2026-06-08 18:23:58 1944

Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари Миллий ассоциацияси томонидан ноширлик соҳаси экспертлари иштирокида халқаро семинар ташкил этилди.

Asosiy rasm
Buloqboshi tumani axborot-kutubxona markazi yangiliklari

Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари Миллий ассоциацияси томонидан ноширлик соҳаси экспертлари иштирокида халқаро семинар ташкил этилди.

Тадбир нафақат ноширлик соҳаси, балки бутун маърифат аҳли учун катта аҳамиятга эга бўлиб, қардош Туркиядан ташриф буюрган экспертлар – доктор Муҳаммед Ағиракча, Эмре Жан Петек ҳамда Гулнора Якуповаларнинг иштироки икки мамлакат ўртасидаги тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиқишида ҳамда Istanbul Publishing Fellowship дастури ўзбек ноширларини янги марралар сари одимлашига хизмат қилади.

Миллий кутубхона ноширлик соҳасига қаратилган халқаро  тажриба алмашиш борасида чиройли анъаналарни шакллантириб улгурди. Хусусан, ўтган йилнинг июнь ойида “Frankfurter Buchmesse” ташкилотчилари билан ҳамкорликда сунъий интеллектнинг ноширлик соҳасига таъсири ва глобал рақамлашув даврида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган халқаро семинарни муваффақиятли ўтказди.

Сентябрь ойида эса Буюк Британиянинг “Oxford University Press” ҳамда Норвегиянинг “Pikatel” нашриёти вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиб, унда замонавий болалар адабиётини яратишнинг психологик ва педагогик мезонлари, сифатли иллюстраторлик ва халқаро тажрибалар атрофлича муҳокама қилинди.

Бугун халқаро экспертлар томонидан Туркия амалиётидаги илғор ташаббуслар, ҳаракатлар, лойиҳалар, шунингдек соҳани тартибга солувчи қонунчилик, имтиёзлар ҳақидаги чиқишлар  тадбир иштирокчилари - ноширлар, муаллифлар, тадбиркорларнинг баҳс-мунозараларига бой бўлди, жонли ўтди.

Teglar: #Kutubxona #Kitobxonlik #Buloqboshi
Ulashish: